Jahon, Yangiliklar

Қозоғистонда сукунат куни бошланди

Қозоғистонда сукунат куни бошланди

19 ноябрь, шанба куни соат 00:00да Қозоғистонда навбатдан ташқари президентлик сайловлари олдидан сукунат куни бошланади.

Шу куни сайлов билан боғлиқ ҳар қандай ташвиқот ишларини олиб бориш тақиқланади. Мамлакат қонунчилигига кўра, ушбу қоидани бузганлик учун жарималар мавжуд.

Сайлов комиссиялари ва сайлов участкалари биносидан ташқарида илгари жойлаштирилган босма ташвиқот материаллари асл жойида сақланиши мумкин.

Сайловолди ташвиқоти 21-октабр куни Қозоғистон Республикаси Президентлигига номзодларни рўйхатга олиш босқичидан сўнг бошланди ва 19 ноябрь соат 00:00 гача давом этди. Мазкур жараёнга ажратилган 28 кунлик муддатдан сўнг, яъни 19 ноябрь соат 00:00 дан 20 ноябрь соат 00:00 га қадар сукунат куни эълон қилинади.

Қозоғистонда навбатдан ташқари президентлик сайловлари 20 ноябрь куни бўлиб ўтади.