O‘zbekiston, Yangiliklar

Самарқандда келин қайнонасини уриб ўлдирди

Самарқандда келин қайнонасини уриб ўлдирди

Самарқанд вилоятининг Ургут тумани Чағизмон маҳалласида ўлим билан якун топган мудҳиш ҳодиса рўй берди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати хабар бероқда.

Унга кўра, келин қайнонасининг ўлимига сабабчи бўлди. Ушбу аянчли ҳодисага қайнона ва келин ўртасидаги келишмовчилик сабаб бўлган.

Вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи Раҳмат Маматов мазкур маҳаллада бўлиб, туман ҳокимлиги, сектор раҳбарлари жамоатчилик вакиллари иштирокида мазкур ҳолат юзасидан йиғилиш ўтказган.

«Нега, келин қайнонага ҳурматсизлик қилаяпти, қайнона келин билан муроса қила олмаяпти. Нима учун бундай низоли ҳолатлар кўп? Тарбияда оқсоқлик бор. Тўй-маъракаларда дабдабабозлик билан эмас, юксак маънавиятимиз билан мақтанайлик, фарзанд тарбияси уларнинг одоб аҳлоқига лоқайдлик билан қарамайлик», деб айтиб ўтган бошқарма бошлиғи.

«Шунингдек, мудҳиш ҳодиса содир бўлган хонадон маҳалла мутасаддилари томонидан атрофлича ўрганилмаганлиги танқид қилиниб, бу каби салбий ҳолатларнинг олдини олишда мунтазам ҳар бир оила билан ишлаш, улардаги маънавий муҳитни эътибордан четда қолдирмаслик зарурлиги қайд этилди», дейилади хабарда.