Ўзбекистонда трансформатор ишлаб чиқариш ҳажми олдинги йилларга нисбатан камайиб кетган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йил январь-октябрь ойларида республикамизда жами 3 557 дона трансформатор ишлаб чиқарилган.
Ўзбекистонда трансформатор ишлаб чиқариш ҳажми 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 26,4 % га камайган.
Сўнгги йилларда ишлаб чиқарилган трансформаторлар сони:
— 2020 йил январь-октябрь – 4 778 дона
— 2021 йил январь-октябрь – 4 832 дона
— 2022 йил январь-октябрь – 3 557 дона.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!