Тахминан 8 ой ўтгач, биринчи йўловчи поезди Киевдан Херсонга қараб йўлга чиқди. Бу воқеа ўтган ҳафта рус қўшинлари олиб чиқиб кетилганидан кейин шаҳар Украина армияси назоратига ўтгач, содир бўлди.
Пойтахт Киев темир йўл вокзалидан соат 22:14 да жўнаб кетган йўловчи поезди Херсонга 19 ноябрь, шанба куни маҳаллий вақт билан соат 09:00 да етиб бориши таъкидланган.
200 га яқин йўловчи пўлат йўлда манзилга бориш учун чипта сотиб олди.
Киевский вокзалида бўлиб ўтган поезднинг Херсонга жўнаб кетиш маросимида Украина инфратузилма вазири Александр Кубраков, Украина бош вазири ўринбосари Ирина Верешчук ва расмий ташриф билан Украинада бўлиб турган Европа комиссияси вице-президенти Валдис Домбровскис иштирок этди.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!