Қатарда бўлиб ўтадиган катта футбол кечаси, 2022 йилги жаҳон чемпионатининг бошланиши, ушбу чемпионат тарихидаги энг катта баҳс-мунозаралар билан нишонланган муқаддима. Бугун ана шундай кун. Ундан сўнг ҳамма нарса белгиланди. «А» гуруҳидаги назарий жиҳатдан энг кучсиз икки рақиб – Қатар ва Эквадор «Ал Байт» стадионида ўтказиладиган биринчи ўйинда тўқнаш келади. Бир кун аввал эса мухлислар учун феерверклар уюштирилди.
Мухлислар салютлар шоуси ажойиб эканини таъкидламоқда. Улардан бири 25 та шундай тадбирда қатнашгани, Рио ва Токиодаги Олимпиада ўйинларида, Россияда ўтган сўнгги жаҳон чемпионатида бўлгани, лекин бундай оловли санъатни дунёнинг ҳеч бир жойида кўрмаганини қайд этди.
Гарчи барча мухлислар ҳали етиб келмаган бўлсада, фан зоналарида биринчи қийинчиликлар аллақачон сезилмоқда. Шанба куни минглаб мухлисларга FIFA Жаҳон кубоги концертига ташриф буюриш тақиқланди. Бу эса Доҳага келиш ва ушбу FIFA турнирида хавфсизликни таъминлаш билан боғлиқ хавотирларни келтириб чиқармоқда. Аввалроқ Қатар футбол стадионлари ташқарисида пиво сотишга рухсат бериш ҳақидаги қарорини бекор қилиб, навбатдаги танқид тўлқинига сабаб бўлган эди.
Эслатиб ўтамиз, 18 декабрга қадар давом этадиган 22-жаҳон чемпионатида 32 та жамоа иштирок этмоқда.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!