Яшнободда дарахт кесганлардан 3 млрд 514 млн 200 минг сўм маблағ ундирилди. Кеча пойтимизнинг Яшнобод туманида 100 дан ошиқ дарахт нобуд қилингани ҳақида хабар берилган эди.
Бугун эса «дарахткуш»лардан жарима ундирилгани ҳақид депутат Кушербаев маълум қилди.
Таъкидланишича, Тошкент шаҳар прокуратураси ташаббуси билан Яшнобод тумани, Илтифот кўчаси 29 уй манзилида 105 та дарахтни ноқонуний кесиб ташлаган «Янги замон бино» МЧЖдан етказилган зарар ҳамда молиявий жарима сифатида ҳисобланган жами 3 млрд 514 млн 200 минг сўм миқдоридаги маблағ нақд пул шаклида ундирилибди.
Шунингдек, прокуратура талаби билан дарахтлар кесиб ташланган ушбу қурилиш майдони ўрнида МЧЖ томонидан 200 туп ноёб ва қимматбаҳо манзарали дарахтлар келтирилиб эктирилмоқда.
Маълумот учун: ҳолат юзасидан прокуратура томонидан МЧЖ мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан ЖКнинг 198-моддаси 3-қисми ҳамда бошқа, жумладан экология ходимларига қаршилик кўрсатиб, куч ишлатгани бўйича ЖК 219-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
«Қонунбузар тадбиркордан қурилиш учун ажратилган ер майдонини давлат захираси қайтариш чоралари ҳам кўрилмоқда», деб ёзилади хабарда.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!