Норвегиялик археологлар сув омборларидан бирини ўрганиш пайтида катта кемани топишди. Унинг ёши 700 ёшдан ошиб кетиши мумкин, деб ёзади Science Norway нашри.
Топилма мамлакатдаги энг йирик кўллардан бири – Миесадан топилган. Денгиз археологи уни катта фьорд билан таққослайди. Бир пайтлар бу сувларда савдо йўллари ўтган. Шунинг учун қайиқларнинг қолдиқлари тез-тез учраб туради.
Шуни айтиш керакки, ҳеч ким 20-30 метрдан чуқурроқ жойни ўрганмаган. Кемалар археологлар томонидан одатда фақат саёз сувда топилган. Бироқ бир неча ҳафта олдин улар энг янги технологиялар ёрдамида сув омборини чуқурроқ ўрганишга киришдилар. Икки ҳафталик хариталаш 40 квадрат километр майдонни қамраб олди.
Натижада сув ости машинаси 410 метр чуқурликдаги кема қолдиқларини аниқлай олди. Кема узунлиги 10 метр ва кенглиги 2,5 метрни ташкил қилади. Тадқиқотчиларнинг фикрича, бир вақтлар бу катта кема бўлган. Миллий ОАВ бу Викинг кемаси эканлигини эълон қилган.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!