O‘zbekiston, Yangiliklar

«Қамчиқ» довони автомобиллар учун вақтинча ёпилди

«Қамчиқ» довони автомобиллар учун вақтинча ёпилди

«Қамчиқ» довонида транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чекланади. Бу ҳақда УзА нашри хабар тарқатди.

Таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан бугун, 2022 йил 20 ноябрь куни соат 09:30 дан бошлаб «Қамчиқ» довони ҳудудидан ўтувчи А-373 автомобиль йўлининг 251-километрида транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чекланади.

«Мазкур ҳудудда транспортлар учун ҳаракат қайта тикланиши бўйича қўшимча маълумот берилади», дейилади хабарда.