Telegram фойдаланувчи номлари нархи бўйича янги рекорд ўрнатилди. Айни пайтда Telegramдаги энг қиммат никнейм бу – @news.
Фрагмент аукционида Telegram мессенжери никнеймларини сотиш бўйича янги рекорд ўрнатилди: @news номи 994 000 TON (1,76 миллион доллар ёки тахминан 108,2 миллион рубл)га сотилди.
@news энди аккаунтида 20,9 миллион TON га эга фойдаланувчига тегишли. Бундан ташқари, худди шу фойдаланувчи аввал @pasta, @pizza, @discount, @insurance каби ноёб қисқа номларга эгалик қилган. Эслатиб ўтамиз, Фрагмент аукционининг аввалги рекорди 900 минг TON (1,6 миллион доллар ёки тахминан 98 миллион рубл) бўлиб, бунинг учун @auto никнейми сотиб олинган.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!