Jahon, O‘zbekiston

«Трамп қайта тикланди» – Маск

«Трамп қайта тикланди» – Маск

Twitter эгаси Илон Маск ижтимоий тармоқдаги сўровдан сўнг АҚШнинг собиқ президенти Доналд Трампнинг аккаунтини блокдан чиқариш тўғрисида қарор қабул қилганини хабар берди.

Шундан сўнг ҳеч қанча ўтмай дарҳол Трампнинг ижтимоий тармоқдаги профили яна фаоллашди.

Маск 18 ноябрь куни Twitter’да сўровнома ўтказди, унда иштирокчиларнинг 52 фоизи Трамп аккаунтини тиклаш учун овоз берган эди.

«Трамп қайта тикланади”, деб Twitter’да ёзган Маск овоз беришдан сўнг одамлар гапирганини эълон қилди. Маск, шунингдек, лотинча «Vox Populi, Vox Dei» иборасини келтирди, бу «халқ овози – Худонинг овози» деган маънони билдиради.

Ижтимоий тармоқ 2021 йилнинг январида Капитолийга бостириб киришдан кейин «зўравонликка ундаш хавфи туфайли» ўша пайтдаги амалдаги президентнинг аккаунтини бутунлай блоклаб қўйган эди.