Президент қарори билан «Тўмарис» кўкрак нишони таъсис этилди. У мудофаа ва жамиятда тинчлик ҳамда барқарорликни асрашга ҳисса қўшаётган аёл ҳарбий хизматчиларга берилади.
Маълум қилинишича, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев «Тўмарис» кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисида»ги қарорни қабул қилди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати.
Ҳужжатга мувофиқ, Ўзбекистон мудофаа қудратини юксалтириш, жамиятда ҳукм сураётган миллатлараро тотувликни, тинчлик ва барқарорликни асрашга муносиб ҳисса қўшаётган аёл ҳарбий хизматчиларни қўллаб-қувватлаш максадида «Тўмарис» кўкрак нишони таъсис этилди.
Кўкрак нишони вазирлик ва идоралар раҳбарлари (ёки уларнинг топшириғига мувофиқ, бошқа масъул шахслар) томонидан 14 январь — Ватан ҳимоячилари куни байрами арафасида тантанали равишда топширилади.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!