Jahon, Yangiliklar

Баъзи фашистик гуруҳлар 20 ноябрь куни диктатор Франконинг вафоти муносабати билан Мадридда хотирлаш маросими ўтказди

Баъзи фашистик гуруҳлар 20 ноябрь куни диктатор Франконинг вафоти муносабати билан Мадридда хотирлаш маросими ўтказди

Испанияда диктатор Франсиско Франконинг вафоти йили муносабати билан пойтахт Мадридда баъзи фашист гуруҳлар томонидан уюштирилган хотирлаш маросимига қатнашганларни жаримага тортиш учун тергов бошланди.

Испания ҳукумати Франко тарафдори шиорлар янграган, фашистик саломлар берилган, диктатурани мадҳ этувчи рамз ва байроқлардан фойдаланилган тадбирда иштирок этганларга нисбатан тергов бошланганини эълон қилди.

100 га яқин одам иштирок этган тадбир ташкилотчилари орасида Испания католик ҳаракати ҳам бор.

Диктатор Франко даври (1936-1975) октябрь ойида кучга кирган Демократик хотира қонунига мувофиқ «ноқонуний» деб эълон қилинган. Диктатура ва уни улуғлайдиган барча ҳаракатлар учун 150 минг еврогача жарима солиш белгиланган.

Испанияда сўз юритилаётган қонунга қадар диктатор Франко даврини улуғлаш учун ҳеч қандай қонуний санкциялар қўлланилмаган. Мадридда ўтказилган тадбир иштирокчилари аниқланса, улар 150 минг еврогача жаримага тортилиши мумкинлиги айтилган.