Jahon, Yangiliklar

Херсон аҳолиси учун бу йилги қиш энг оғири бўлиши мумкин

Херсон аҳолиси учун бу йилги қиш энг оғири бўлиши мумкин

Озод қилинган Украина жанубидаги Херсон аҳолосини қаҳратоннинг синовлари кутиб турибди. Шаҳарнинг иссиқлик, сув таъминоти ва электр энергиясининг барча инфратузилмаси вайрон қилинган. Рус қўшинлари эса Днепрдан ўққа тутишни давом эттирмоқда. Шанба оқшомида расмийлар Россия ракеталари Херсондаги нефть омборига урилганини айтди. Бир ҳафтадан кўпроқ вақт олдин шаҳардаги рус қўшинлари олиб чиқиб кетилганидан бери ёнилғи омборига биринчи марта зарба берилди. Аммо бу кўплаб Херсон аҳолисини аҳдидан қайтара олмаслиги таъкидланди.

Чекиниш чоғида рус қўшинлари турар-жой бинолари ва инфратузилма объектларини миналаштирган. Ҳозирда украиналик сапёрлар томонидан тозалаш ишлари олиб борилмоқда. Улар биринчи навбатда муҳим инфратузилмани миналардан тозалашга ҳаракат қиляпти. Шундан кейингина турар-жой биноларини миналардан тозалашни бошлаш мумкин. Айни пайтда Днепрдан орқали сув билан таъминланган Николаев шаҳридан ўтувчи қувурларни тозалаш ишлари олиб борилмоқда.

Маҳаллий аҳоли ўт-ўланлар остида нима борлигини билиб бўлмаслиги, кутилмаганда ҳамма нарса ҳавогу учиши мумкинлигини яхши англамоқда.

Тўққиз ой давомида Николаев ва Херсон вилоятлари фронтнинг олди ни чизиғи эди. Айниқса, бу ерда сўнгги икки ойдан бери шиддатли жанглар давом этмоқда.

Маълум бўлишича, супермаркетлар очилиши билан Херсонда ҳаёт нормал ҳолатга қайта бошлайди. Ҳукумат маслаҳатчиси ва собиқ вазир Антон Герашченконинг айтишича, одамлар дўконга биринчи марта кирганларида йиғлаб юборган. Шаҳар электр таъминотида давом этаётган муаммолар туфайли 24 соат ишлайдиган супермаркет телефонларни қувватлантириш хизматини очди.

Украина Херсон ва унинг атрофини тарк этиш учун келган одамларни эвакуация қилишни бошлаяпти. Бу ҳақида Украина Бош вазири ўринбосари Ирина Верешчук таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, инфратузилмага етказилган зарар тинч аҳоли ҳаётини ниҳоятда қийинлаштирган.