Jahon, Yangiliklar

Бир аскар ўлимига сабаб бўлган Чаман чегараси қайта очилди

Бир аскар ўлимига сабаб бўлган Чаман чегараси қайта очилди

13 ноябрь куни содир бўлган тўқнашувда бир покистонлик аскарнинг ҳалок бўлиши сабабли ёпилган Покистон ва Афғонистон ўртасидаги Чаман чегара дарвозаси яна очилди.

Миллий матбуотда чиққан хабарларга кўра, ҳужум ортидан икки давлат аскарлари ўртасида давом этган музокараларда ижобий томонга ўзгариш кузатилган. Расмийларнинг айтишича, Афғонистон тажовузкорни Покистонга топширишга кафолат берган.

Покистон ва Афғонистон хавфсизлик кучлари чегарада қўл бериб кўришди ва чегара пункти 8 кундан кейин пиёдалар ҳамда савдо-сотиқ ҳаракатлари учун қайта очилди.

Покистон расмийлари 13 ноябрь куни Афғонистон томонидан отишма натижасида бир покистонлик аскар ҳалок бўлган ва яна бири яралангани сабабли чегара пункти вақтинча ёпилганини эълон қилган эди. Шунингдек, ҳужумчи Покистон ҳукуматига топширилгунга қадар чегара пункти ёпиқ қолиши билдирилган. Келишувлар самара бериб, аҳоли яна давлатлар ўртасида борди-келдини бошлаб юборди.

Маълумот ўрнида, Покистон-Афғонистон чегараси 2670 километрдан иборат бўлиб, икки давлат ўртасида 18 та чегара пункти мавжуд. Чаман ва Торхам чегаралари эса энг гавжум пунктлар сифатида ажралиб туради