Кармана туман давлат солиқ инспекцияси бош инспектори ушланди, деб хабар бермоқда Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.
Департамент ҳамда ДХХнинг Навоий вилояти бошқармалари томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан тезкор тадбир ўтказилган. Маълум бўлишича, Кармана туман ДСИ бош инспектори А.З. “С.” МЧЖ раҳбари И.П.га 10 000 АҚШ доллари эвазига ушбу МЧЖга қарашли кафеда ўтказилган сайёр солиқ текшируви бўйича молиявий жарима қўлламаслик ва текширув далолатномасини унинг фойдасига ижобий ҳал қилиб беришини айтади. Фуқаро 9 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!