Қозоғистоннинг амалдаги президенти Қосим-Жўмарт Тоқаев президентлик сайловларида 82,02 фоиз овоз билан ғалаба қозонди. Бу ҳақида «Казинформ» хабар берди.
Манбада ёзилишича, «Очиқ жамият» минтақавий тадқиқотлар халқаро институти томонидан якшанба куни ўтказилган exit poll натижалари шундан далолат бермоқда.
Exit poll маълумотларига кўра, Жигули Дайрабоев 3 фоиздан кўпроқ овоз олган.
Салтанат Турсинбековани эса 2 фоиз сайловчи қўллаб-қувватлаган. Бу олти номзод орасида охирги ўрин. У ўз қароргоҳида сўровнома натижалари эълон қилинишини жонли эфирда томоша қилди. Турсинбекова «Қозоқ аналари-дастурге зҳол» республика жамоат бирлашмасидан номзод қилиб кўрсатилган эди. Сайловолди ташвиқоти давомида у 12 та ҳудудга саёҳат қилди. Салтанат Турсинбекова билан учрашувларга 15 мингга яқин одам келган.
Сайловда 70,6 фоиз иштирок этди.
Сўров дастлабки натижаларни қайд этди. Президентликка номзодлардан қайси бири учун овоз бергансиз, деган саволга қуйидаги жавоблар олинди.
Каракат Абден – 2,84%
Нурлан Ауэсбаев – 2,38%
Жигули Дайрабоев – 3,68%
Меирам Кажикен – 2,62%
Салтанат Турсинбекова – 2,24%
Қосим-Жомарт Токаев – 82,02%
Ҳаммага қарши – 4,22%
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!