Андижон вилоятининг бош шаҳрида кеча тунда кучли ёнғин кузатилди. Яъни, Андижон шаҳридаги 3-кичик даҳада жойлашган кўп қаватли уйлардан бири олов ичида қолган.
Андижон вилояти ҳокимлиги Матбуот хизматига кўра, тез орада ёнғин тўлиқ ўчирилган. Маълум бўлишча, асосан кўп қаватли уйнинг том қисми зарар кўрган. Вилоят раҳбари вазиятни ўз назоратга олган. Шунингдек, Шуҳратбек Абдураҳмонов топшириғига асосан ҳолат бўйича қурилиш штаби ташкил этилди.
Воқеа жойига етиб борган вилоят етакчиси кўп қаватли уйдаги хонадон эгалари билан учрашди. Бир ҳафтада ҳаммасини ўз жойига келтиришга ваъда берди ва аҳолини ҳеч нарсадан ҳавотир олмасликка чақирди.
Ёнғин бартараф этилгандан кейинги кечиктирмасликни талаб этган тозалаш ишлари якунланмоқда. Бугун тонг сахар 7:00 дан режалаштирилган қурилиш таъмирлаш ишлари учун материаллар келтирилиб, таъмирлаш ишлари бошланди.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!