Кеча, 21 ноябрь куни «ЎзЛиДеП» раиси Актам Хаитов Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев қабулида бўлди. Бу ҳақда ЎзА нашри хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Актам Хаитов Президент Шавкат Мирзиёев номидан Илҳом Алиевни «Янги Озарбайжон» партиясининг 30 йиллиги билан табриклади ҳамда Ўзбекистон Президентининг эзгу тилакларини етказган.
Ўз навбатида, Озарбайжон раҳбари табрик учун миннатдорлик билдириб, Президент Шавкат Мирзиёевга ўзининг эзгу тилакларини етказишни сўради.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!