Ўзбекистонда 1 миллион тонна бензин ишлаб чиқарилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумот берди.
Унга кўра, 2022 йилнинг январь-октябрь ойларида юртимизда автомобиль бензини ишлаб чиқариш ҳажми 1 млн. тоннадан ошди.
Бензин ишлаб чиқариш ҳажми 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 9,4 фоизга ошган.
2022 йилнинг январь-октябрь ойларида айрим турдаги саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми:
— Автомобил бензини – 1 008,6 минг тонна
— Кўмир – 4,4 млн. тонна
— Нефт – 656,2 минг тонна
— Газ конденцати – 1,1 млн. тонна
— Енгил автомобиллар – 263 488 дона
— Автобус – 971 дона
— Юк автомобиллари – 3 253 дона
— Автомобил двигателлари – 189 558 дона.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!