“Uzbekistan Airways” авиакомпаниясининг Москва – Урганч йўналишидаги самолёти Урганч аэропортига қўна олмади.
Маълум бўлишича, Об-ҳаво шароити – қуюқ туман ва кўриш масофаси 300 метрдан кам бўлганлиги сабабли белгиланган аэропортга қўна олмади ҳамда Навоий шаҳридаги муқобил аэродромга йўналтирилди.
Худди шу сабабга кўра, Москвадан SBI-3245 рейсини амалга ошираётган С7 авиакомпаниясининг самолёти ҳам Урганч аэропортига соат 03:00 да қўна олмаган. Самолёт Бухоро аэропортига йўналтирилди.
Тошкент – Урганч йўналиши бўйича HY-53 рейсининг парвози ҳам кечиктирилди.
Эрталаб туман тарқагач, SBI-3245 рейси Бухородан Урганчга соат 09:30да, HY-9616 рейси Навоийдан соат 09:20да, HY-53 рейси Тошкентдан соат 09:48да учди.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!