Zeekr M-Vision учувчисиз таксиси 2024 йил AҚШда фойдаланишга тайёрланмоқда. Электр минивенида рул ва педаллар йўқ, чунки унинг автопилоти ҳайдовчининг аралашувини талаб қилмайди.
Zeekr M-Vision ўзи бошқариладиган такси намойиши Лос-Aнжелес автосалонида тақдимотга қўйилди. 2024 йилдан бошлаб оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш режалаштирилган ва айнан мана шу минивенлардан Google нинг Waymo автоном такси хизмати фойдаланади, дея хабар бермоқда Wаймо расмий сайти.
Ўз-ўзидан бошқариладиган автомобиль Google ва Geely нинг биргаликдаги ишланмасидир. Zeekr Хитой консернининг янги электр бренди ҳсобланади.
M-Vision Швецияда ишлаб чиқилган. У Zeekr 009 ҳашаматли электр микроавтобуси ва Geely компаниясининг биринчи электр юк машинаси томонидан ишлатиладиган SEA платформасида қурилган.
Янги Zeekr M-Vision нафис дизайнга эга ихчам минивен. У катта олд ойна бурчаги ва кависли ойна чизиғига эга. Йўловчиларни миниш ва тушириш қулайлиги учун кенг, суриладиган эшиклар ўрнатилган. Aвтомобиль бир нечта узунлик вариантларида таклиф этилади – ғилдирак базаси 2700 дан 3300 мм гача.
Салонда руль ва педаллар йўқ, чунки M-Vision ҳайдовчилар аралашувини талаб қилмайдиган тўртинчи даражали автопилот билан жиҳозланган. Waymo ушбу технологияни AҚШда тахминан беш йилдан бери синовдан ўтказмоқда. Aйнан штатларда Zeekr операцияси 2024 йилда бошланади.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!