O‘zbekiston, Yangiliklar

Самарқанд вилоятида ўтказиш мақсад қилинган ноқонуний маҳсулотлар тўхтатиб қолинди

Самарқанд вилоятида ўтказиш мақсад қилинган ноқонуний маҳсулотлар тўхтатиб қолинди

Акциз маркасиз тамаки маҳсулотларининг муомалага киритилишининг олди олинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг матбуот хизмати хабар тарқатди.

Департаментнинг Поп тумани бўлими томонидан ИИБ ва ДСИ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Ш.Х. ва бошқалар фуқаро Ш.Ш.нинг бошқарувидаги “ISUZU” русумли юк автотранспорт воситасида хорижда ишлаб чиқарилган 4 970 қути акциз маркаси бўлмаган “Milano” номли тамаки маҳсулотларини Самарқанд вилоятида ўтказиш мақсадида олиб кетаётганликлари аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 25, 186-1-моддаси (тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.