O‘zbekiston, Yangiliklar

Тошкент шаҳрида 5 та автомобил ўртасида ЙТҲ содир бўлди

Тошкент шаҳрида 5 та автомобил ўртасида ЙТҲ содир бўлди

Шу йилнинг 16 феврал куни Тошкент шаҳрида 5 та автомобил иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу бўйича пойтахт ИББ Йўл ҳаракати хавсизлиги бошқармаси матбуот хизмати маълумот берди.

Келтирилишича, 16 феврал куни соат 13:30 ларда Олмазор тумани Талабалар кўчасида; 1999 йилда туғилган A.A. бошқарувидаги давлат рақам белгиси 01 С 464 HB бўлган «Спарк» русумли автомашина; 1955 йилда туғилган Р.Ж. бошқарувидаги давлат рақам белгиси 01 М 045 DB бўлган «Лаcетти» русумли автомашина; 1992 йилда туғилган А.З. бошқарувидаги давлат рақам белгиси 01 Q 099 PA бўлган «Дамас» русумли автомашина; 1997 йилда туғилган И.Ж. бошқарувидаги давлат рақам белгиси 01 432 RDA бўлган «Лаcетти» русумли автомашина; 1955 йилда туғилган А.Р. бошқарувидаги давлат рақам белгиси 01 T 893 XB бўлган «Кобалт» русумли автомашиналари иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Маълум бўлишича, Йўл транспорт ҳодисаси натижасида ҳеч ким тан жароҳат олмаган.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилаётгани айтилган хабарда.