Жиноят ишлари бўйича Яккасарой судида Аброр Мухтор Алий, яъни фуқаро Аброр Абдуазимов нисбатан блогер Никита Макаренко берган аризаси юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди.
Бу ҳақида Макаренконинг ўзи телеграм саҳифасида маълум қилган. «Мен ўз аризамда менга нисбатан ишончсиз, туҳмат ва ҳақоратомуз хабарлар тарқатилиши юзасидан чора кўришни сўрадим», деб ёзган у.
Судя хулосасига кўра Аброр Мухтор Алий Ўзбекистон Республикаси Мамурий кодекснинг 202-2-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган шахс қадр-қимматини камситишга ёки уни обрўсизлантиришга олиб келадиган ёлғон маълумотларни тарқатишда айбдор деб топилди.
Аброр Муҳтор Алий мазкур иш юзасидан берган муносабатига кўра, суд унга нисбатан БҲМнинг 20 баравари (6 млн сўм) миқдорда жарима тайинлаган.
«Никита Макаренкони Никита-ой деган жумла билан ёзганим учун унинг йўқ обрўси тўкилган деб топилди. Суд менга 6 млн сўм жарима тайинлади. Биз Никита Макаренкога қаршимиз. Унга нисбатан Ўзбекистонда «кетпараслик»нинг тарғиботи билан шуғулланаётганлиги, миллатнинг дарди ва ғами уларнинг қалбида эмаслиги ҳақида гапирган эдик. Шу сабаб маъмурий жавобгарликка тортилдик», дейди Аброр Муҳтор Алий.
Макаренконинг сўзларига кўра, судя ҳақоратли сўзлар мавжудлиги сабабли ишни жиноят иши таркибига ўзгартириш тўғрисидаги илтимосномани қаноатлантирмаган.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!