Jahon

G7 ташқи ишлар вазирлари Россияга қарши санкцияларни кучайтиришга келишиб олишди

G7 ташқи ишлар вазирлари Россияга қарши санкцияларни кучайтиришга келишиб олишди

Мюнхенда бўлиб ўтаётган Япония раислигидаги биринчи йиғилишда “G7” ташқи ишлар вазирлари Украинага ёрдамни давом эттириш, Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ва учинчи давлатларини Россия Федерациясига ёрдамни тўхтатишга чақиришга келишиб олдилар. Бу ҳақида Япония ТИВ хабар берди.

“Ушбу учрашувда муҳокама маркази Украинадаги вазият бўлган Г7 ташқи ишлар вазирлари қонун устуворлиги асосида жаҳон тартибини сақлаш бўйича келишувларни мустаҳкамлашга келишиб олдилар, шунингдек, Украинанинг адолатли қарор қабул қилиш мажбуриятини олқишладилар. Украина билан фаол ҳамкорликни давом эттириш бўйича умумий фикрга келинди. Бундан ташқари, G7 ташқи ишлар вазирлари Украинага ёрдам кўрсатиш қатъиятини яна бир бор тасдиқлади”, — дейилади баёнотда.

Вазирлар Россиянинг ядро қуролидан фойдаланиши “жиддий оқибатларга олиб келиши” ҳақида ҳам гаплашишган.