O‘zbekiston, Yangiliklar

Пўлат Бобожонов Ўзбекистон волейбол федерацияси раиси этиб сайланди

Пўлат Бобожонов Ўзбекистон волейбол федерацияси раиси этиб сайланди

Ички ишлар вазири, генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов Ўзбекистон волейбол федерацияси раиси лавозимига сайланди. Бу ҳақида Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Айни дақиқаларда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасида Ўзбекистон волейбол федерациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференсияси бўлиб ўтмоқда.

Унда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири, генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов федерация раиси лавозимига сайланди.