Ички ишлар вазирлиги Вазирлар Маҳкамасининг «Ички ишлар органларининг кинология хизматлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши назарда тутилган қарор лойиҳасини норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштирди.
Мазкур низомга киритилаётган ўзгаришга кўра, эндиликда Ички ишлар органлари кинология бўлинмалари шартнома асосида жисмоний ва юридик шахсларга тегишли итларни тайёрлаш, уларнинг итларини вақтинчалик кинология бўлинмаларида сақлаш бўйича пуллик хизматлар кўрсатиш, шунингдек етиштирилган ва ўзларининг эҳтиёжидан ортиқ бўлган ҳамда хизматга яроқсиз итларни сотиш ҳуқуқига эга бўлади.
Бундан ташқари, жисмоний ва юридик шахсларга тегишли итларни тайёрлаш, уларнинг итларини вақтинчалик кинология бўлинмаларида сақлаш бўйича пуллик хизматлар кўрсатиш йўлга қўйилади.
Қайд этилишича, хизматлар кўрсатиш ва хизмат итларини сотишдан тушадиган пул маблағлари тўлиқ ҳажмда Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Жамоат тартибини сақлаш хизматининг махсус ҳисоб варағига йўналтирилади ҳамда ички ишлар органларининг кинология бўлинмалари моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, шунингдек, ходимларни моддий рағбатлантириш учун белгиланган тартибда фойдаланилади.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!