АҚШ президенти Жо Байден кутилмаганда Украина пойтахти Киевга ташриф буюриб, кескин кураш олиб бораётган мамлакатни қўллаб-қувватлади.
“Бугун Киевда мен президент Зеленский ва унинг жамоаси билан Украинани қўллаб-қувватлашимиз бўйича кенгайтирилган муҳокама учун учрашмоқдаман”, — дейилади Оқ уй баёнотида.
Баёнотда айтилишича, Байден бир қатор муҳим жиҳозлар, жумладан артиллерия ўқ-дорилари, зирҳга қарши тизимлар ва ҳаво кузатуви радарларини етказиб беришини эълон қилади.
Шунингдек, АҚШ шу ҳафта охирида Россия элитаси ва компанияларига нисбатан қўшимча санкциялар эълон қилиши айтилган.
Украина президенти Владимир Зеленский ҳам Телеграмъда Байденнинг ташрифини тасдиқлаб, унинг ташрифини “барча украиналикларни қўллаб-қувватлашнинг ўта муҳим белгиси” деб атади.
Ташриф эълон қилиниши мамлакатда, жумладан, пойтахт Киевда ҳам ҳаво ҳужуми ҳақида умуммиллий огоҳлантириш эълон қилинган пайтга тўғри келди.
Сўнги маълумотларга кўрса, Байден Украинага ташрифини якунлаган.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!