Jahon, Yangiliklar

Қозоғистонда ўзбекистонлик эркак қурол-яроғ дўконига ҳужум уюштирди

Қозоғистонда ўзбекистонлик эркак қурол-яроғ дўконига ҳужум уюштирди

Чимкентдаги қурол-яроғ дўконига ҳужум уюштирилди, қоровулни яраланган, деб хабар бермоқда El.kz ахборот агентлиги Қозоғистон Республикаси ИИВ матбуот хизматига таяниб.

Қайд этилишича, бугун 20 феврал куни Иляев ва Рисқулбеков кўчалари чорраҳасида жойлашган қурол-яроғ дўконида сигнал тугмаси ишлаб кетган ва Воқеа жойига хавфсизлик ходимлари етиб келган.

“Улар билан хонада номаълум қуролланган эркак ўртасида отишма содир бўлди. Соқчилардан бири яраланган. Қуролланган эркак ёрдамга келган патрул полицияси ходимлари ва Турон тумани ИИБ криминал полицияси терговчиси томонидан қўлга олинди.

Маълум бўлишича, эркак Ўзбекистон фуқароси бўлиб, мегаполисда ижарага олинган хонадонда яшайди. Ундан ов милтиғи ва ўғирланган зарбсиз “Сайга” карабинаси олиб қўйилди”, — дейилади вазирлик хабарида.

Ҳозирда воқеа жойида тергов гуруҳи ишламоқда. Ҳодисанинг барча ҳолатларига ойдинлик киритилаётгани айтилган хабарда.