Тошкент метрополитенида ўзини поезд тагига ташламоқчи бўлган 26 ёшли фуқаронинг ҳаёти сақланиб қолинди. Бу ҳақида ИИВ Транспорт ва туризм обектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти хабар берди.
Қайд этилишича, воқеа жорий йилнинг 20-феврал куни соат 19:20ларда юз берган. Унда фуқаро метронинг “Чилонзор” бекатига кириб, “Пахтакор” бекатига келган вақтида, руҳий носоғлом эканлиги сабабли, ўз жонига қасд қилиш мақсадида, ўзини электропоезд йўлига ташламоқчи бўлган.
Шу пайт бекат платформасида хизмат олиб бораётган Метрополитенда ХТБ Саф бўлинмалари иккинчи баталон, сафдор ходими, сафдор А Далабоев уни ушлаб қолишга улгирган.
Шунингдек, суриштирув ишлари давомида фуқаро ДО. 2016-йилдан буён руҳий-асаб касалликлари диспансерида “Шизофрения” ташхиси билан рўйхатда туриши маълум бўлди. Унинг онаси ФА воқеа жойига чақиртирилиб, фуқаро ДО онасига соғ-саломат ҳолда топширилган.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!