20 феврал куни тунда Туркиянинг жанубидаги Ҳатай вилоятида содир бўлган навбатдаги зилзила оқибатида камида 4 киши ҳалок бўлди, 213 киши жароҳат олди, деб хабар бермоқда мамлакат иҳики ишлар вазирлиги.
“Тўрт нафар фуқаромиз ҳаётдан кўз юмди; Антакя, Дефне ва Самандаг туманларида”, деди Сулаймон Сойлу матбуот брифингида.
Учта жойда қидирув-қутқарув ишлари олиб борилмоқда, дея қўшимча қилган у.
Туркиянинг табиий офатларни бошқариш агентлиги АФАД маълумотларига кўра, ҳозиргача камида 32 та ер силкиниши қайд этилган.
6,4 магнитудали зилзила маҳаллий вақт билан соат 20:04 да (ГМТ 1704) Ҳатайнинг Дефне туманида содир бўлгани маълум қилинди.
Биринчи зилзиладан уч дақиқа ўтиб Ҳатайнинг Самандағ туманида 5,8 магнитудали зилзила содир бўлган
Маълумот ўрнида, ер силкинишлари маркази Қаҳраманмарасда бўлган 7,7 ва 7,6 магнитудали зилзилалардан икки ҳафта ўтиб содир бўлди.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!