Iqtisod, Jahon

Украинадаги уруш жаҳон иқтисодиётига қанча зарар келтиргани аниқланди

Украинадаги уруш жаҳон иқтисодиётига қанча зарар келтиргани аниқланди

Украина уруши жаҳон иқтисодиётига 1,6 триллион доллардан кўпроқ зарар келтиргани маълум бўлди.

Қайд тилишича,, Германия Иқтисодиёт Институти тадқиқотида 2022 йилда Украина уруши туфайли глобал иқтисодий ишлаб чиқариш сезиларли даражада пасайгани аниқланган

Институтнинг намунавий ҳисоб-китоби ялпи ички маҳсулотга (ЯИМ) асосланади. Ҳисоблаш ва баҳолаш учун Халқаро Валюта Жамғармасининг (ХВЖ) кузги прогнозлари асос бўлиб хизмат қилди.

Шу мақсадда 2022 йилда ЯИМнинг ҳақиқий ривожланиши ва 2023 йил учун прогноз 2021 йил охирида Украина урушисиз дастлаб кутилган ривожланиш билан солиштирилди.

Уруш бутун дунё бўйлаб таъминот ва ишлаб чиқаришдаги узилишларга олиб келди, дейилади тадқиқотда. Бундан ташқари, энергия нархи осмонга кўтарилган. Ҳамма жойда инфляция кескин ошиб, истеъмолчиларнинг харид қобилияти пасайган.

«Иқтисодий прогнознинг ноаниқлиги, бутун дунё бўйлаб фоиз ставкаларининг кўтарилиши ва капитал товарлар нархининг ошиши натижасида молиялаштириш харажатларининг ўсишини ҳисобга олган ҳолда, бутун дунё бўйлаб компаниялар ўз инвестицияларини ушлаб туришмоқда», дейилган маълумотда.