Hodisa, O‘zbekiston

Россияда ўзбекистонлик 20 яшар мигрант ҳалок бўлди

Россияда ўзбекистонлик 20 яшар мигрант ҳалок бўлди

Ленинград вилоятининг Всеволожск туманидаги қурилиш майдонида ўзбекистонлик мигрантнинг ўлими қайд этилди. Бу ҳақида «47news» хабар берди.

Қайд этилишича, фожиа турар-жой мажмуаси фасадида ишлаш вақтида юз берган.

21 февраль куни кечки саккиз яримларда туман милициясига Кудроводаги «Централная» кўчасидаги турар-жой мажмуаси қурилишида ҳодиса юз бергани ҳақида хабар келиб тушган.

Дастлабки маълумотларга кўра, икки ишчи бўлган фасад лифти баландликдан қулаб тушган. 20 ёшли Ўзбекистон фуқароси ва Тожикистондан келган 18 ёшли қурилиш ишчисининг жасади ердан топилган.

Ҳолат полиция ва Ленинград вилояти Тергов қўмитасининг тергов бўлими томонидан ўрганилмоқда.