O‘zbekiston

Давлатобод тумани ҳокими ўринбосари 28 ёшида вафот этди

Давлатобод тумани ҳокими ўринбосари 28 ёшида вафот этди

Наманган вилояти Давлатобод тумани ҳокими Абдурасул Қаюмов вафот этди. Бу ҳақида туман ҳокимлиги маълум қилди.

Қаюмов Абдурасул Қудрат ўғли Давлатобод туман ҳокимлиги ташкил этилганидан бошлаб, ҳокимлик тизимида фаолият кўрсатган, туман ҳокимининг Инновацияларни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келган.

Қаюмов нафас етишмовчилиги сабабли Республика кўп тармоқли шошилинч тиббий ёрдам маркази Наманган филиалида вафот этган.

Ҳокимлик томонидан яқинлари, оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик билдирилган хабарда.

Каюмов Абдурасул 1995 йил Наманган шаҳрида туғилган.  2018 йил Малайзия Лимкоплинг ижодий технология университетини (кундузги) тамомлаган.

2017-2018 йй. – Малайзия давлатида “Асатана” ресторани иш бошқарувчи, 2018-2020 йй. – Малайзия Лимкоплинг ижодий технология университети маркетинг бўлим мутахассиси,2020-2021 йй. – Наманган шаҳар инвестиция ва ташқи савдо бўлими етакчи мутахассиси,2021-2021 йй. – Наманган шаҳар инвестиция ва ташқи савдо бўлими бош мутахассиси бўлиб фаолият юритган.