Фарғона шаҳрида қурилиш ва ободонлаштириш учун ажратилган ер майдонининг ноқонуний сотилишининг олди олинди. Бу ҳақида Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Департаментнинг Фарғона вилояти бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ўтказилган.
Текширув давомида Фарғона шаҳрида яшовчи Ш.Х. ўзига қурилиш ва ободонлаштириш ишларини амалга ошириш мақсадида ажратилган қурилиши тугалланмаган футбол майдони бино-иншоотини олди-сотди қилиш учун Давлат кадастрлари палатасининг вилоят бошқармасига сохта ҳужжатларни тақдим қилиб, қурилиши тугалланмаган бино-иншоотга мулк ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказишга эришиб, кейинчалик ушбу қурилиши тугалланмаган ер майдонини фуқаро Х.Я.га сотиш ҳуқуқи йўқлигини билдирмасдан, уни алдаб, ушбу объектнинг бир қисмини 150 000 АҚШ долларига сотишга келишиб, шундан 105 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!