O‘zbekiston, Yangiliklar

Ўқувчини уриб, унинг қулоқ пардасини йиртиб юборган директорга жазо тайинланди

Ўқувчини уриб, унинг қулоқ пардасини йиртиб юборган директорга жазо тайинланди

Собиқ мактаб директори ўқувчини уриб, унинг қулоқ пардасини йиртиб юборгани бўйича Олий Суд матбуот хизмати маълумот берди.

Маълум бўлишича, Самарқанд вилояти Ургут туманидаги 61-мактдаб собиқ директор болани пиротехника воситасидан фойдалангани учун жазоламоқчи бўлган.

«Беш-олти марта боланинг қулоғига урган, калласи бориб, партага теккан, калла чайқалган ўша ерда. Ўғлим «дод» деб, қулоғимга урманг устоз, деб йиғлаган. Ҳозир у боламни даволатиб берганини айтяпти. Даволатиб берган бўлса боламнинг қулоғи эшитсин. Хулосани кўришингиз мумкин», – дейди боланинг отаси.

Ургут тумани суди ҳукмига кўра, собиқ директор ЖКнинг 206-моддаси (Ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш) 1-қисми билан 3 йилга таълим соҳасида мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, унга нисбатан 2 йилга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.