O‘zbekiston

Ноқонуний валюта айирбошлаган шахслар қўлга олинди

Ноқонуний валюта айирбошлаган шахслар қўлга олинди

Фарғона туманида валюта қимматликларини ноқонуний муомалага киритаётган шахслар ушланди. Бу ҳақида Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент хабар берди.

Қайд этилишича, Департаментнинг Фарғона туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Х.О. харидор А.А.га жами 3 600 АҚШ долларини 41 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, унинг ёнидан жами 4 600 АҚШ доллари ашёвий далил сифатида олинган.

Шу каби, валюта айирбошлаш билан шуғулланувчи  А.У. харидор Қ.Ш.га жами 3 600 АҚШ долларини 41 млн сўмга сотишга келишиб, шундан 2 850 АҚШ долларини берган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.