“Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилиш жараёнларини жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–83-сон, 01.03.2023 й.) қабул қилинди.
Қарорга кўра, 2023–2025 йилларда ислоҳ қилинадиган ва операцион самарадорлиги ошириладиган давлат иштирокидаги йирик корхоналар (31 та) рўйхати тасдиқланди.
Мазкур корхоналар устав капиталидаги давлат акция пакетлари (улушлари) “UzAssets” инвестиция компанияси бошқарувига берилади.
“UzAssets” инвестиция компаниясига, жумладан, қуйидаги қўшимча вазифалар юклатилди:
- иқтисодиёт учун муҳим аҳамиятга эга йирик корхоналарни ислоҳ қилиш, шу жумладан экологик, ижтимоий ва корпоратив бошқарув (ESG) тамойилларини жорий этиш ҳамда хусусий секторни жалб қилиш;
- корхоналарнинг рентабеллиги ва операцион самарадорлигини ошириш, молиявий барқарорлигини таъминлаш ҳамда бизнес-жараёнларни оптималлаштириш;
- бошқарувга берилган корхоналарнинг самарали бошқарилишини ва барқарор ривожланишини таъминлаш;
- Қарорга кўра, Давлат активларини бошқариш агентлиги, тегишли вазирлик ва идораларнинг ўзларига тегишли акция пакетлари (улушлари) Стратегик ислоҳотлар агентлигига ўтказилади.
2023 йил 1 июлгача “UzAssets” инвестиция компанияси томонидан унга бошқарувга берилган корхоналарнинг бизнес-режалари қайта кўриб чиқилади.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!