1 март куни Греция шимолида йўловчи поезди ва юк поезди тўқнашиб кетиши оқибатида камида 36 киши ҳалок бўлди, тирик қолганларни қидириш ишлари давом этмоқда.
Йўловчи поезди бортида 352 киши бўлганлиги сабабли ҳалок бўлганлар сони ортиши мумкин, дейилади ERT телерадиокомпаниясида.
Қидирув-қутқарув гуруҳлари омон қолганларни вайроналар остидан олиб чиқиш устида ишламоқда, ва йўловчи вагонларини олиб ташлаш учун бир нечта кран ишлатилмоқда.
Воқеа жойида кўплаб тез ёрдам ва ўт ўчириш машиналари ҳам бор, қурбонлар ва йўловчиларнинг оилаларига ёрдам кўрсатиш учун Ларисса умумий касалхонасига психологлар юборилган.
Ҳудуддаги темир йўл ҳаракатини назорат қилиш учун масъул бўлган 59 ёшли стансия бошлиғи ҳибсга олинган.
Транспорт ва инфратузилма вазири Константинос Караманлис ҳалокатли тўқнашувдан сўнг истеъфога чиққанини эълон қилди.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!