Тошкентда 61 ёшли шахс уйига келган меҳмонни пичоқлаб қўйди. Бу ҳақида Тергов департаменти матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этлишича, 25 феврал куни соат 23:00 ларда Яшнобод тумани Қорасув кўчасида яшовчи 61 ёшли Ш.И. ўзининг истиқомат қилиб келаётган хонадонида таниши 45 ёшли П.В. билан бирга кечки овқатланиш вақтида спиртли ичимлик истеъмол қилишиб, П.В. таниши Ш.И.га ҳар хил ҳақоратли сўзлар билан сўкганида, Ш.И. улфатига уни, ўзини уйида ҳақорат қилмаслигини айтиб, жаҳл устида П.В.ни стол устида турган ошхона пичоғи билан бир маротаба чап кўкрак қисмига уриб тан жароҳати етказган.
Натижада П.В. олган тан жароҳатлари билан 4 сонли клиник шифохонасига чап томонлама кўкрак қафаси санчилиб кесилган жароҳати” билан мурожаат қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Яшнобод тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ш.И.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 104-моддаси 2-қисми “л” банди (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчига нисбатан “қамоққа олиш” тарздаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!