Туркманистонда 8-март кенг нишонланадиган Халқаро хотин-қизлар куни яқинлашиб келаётгани муносабати билан Президент Сердар Бердимуҳамедов номидан аёлларга пул совғаларини топшириш бошланди.
Туркманистоннинг барча ҳудудларида Хотин-қизлар кунига бағишланган турли тадбирлар ўтказилмоқда.
Давлатда шаклланган анъанага кўра, 60 (17 АҚШ доллари) манатлик пул мукофотларини топшириш маросимлари бўлиб ўтмоқда. Шундай тадбирлардан бири Ашхободдаги боғчада ўтказилиб тарбияланувчиларга биринчилардан бўлиб Президент совғалари топширилди.
Туркманистон Президентининг фармойишига мувофиқ, 2023-йил 1-мартдан 6-мартгача бўлган даврда мулкчилик шаклидан қатъи назар корхона, муассаса ва ташкилотларда меҳнат қилаётган, пенсия ва давлат нафақалари олувчи, олий таълим муассасаларида таълим олувчи аёллар ва қизлар Халқаро хотин-қизлар куни шарафига пул совғалари олишди.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!