Бутунжаҳон семириш федерацияси маълум қилишича яна 10 йиллардан кейин одамзоднинг ярми семириб кетиши мумкин.
Вазиятни сақлаб қолиш учун зудлик билан чоралар кўрилмаса, 2035 йилга келиб 4 миллиарддан ортиқ одам ортиқча вазнга эга бўлади ёки, семириб кетади, дейилади федерация баёнотида.
Қўшимча вазн тўпламига олиб келадиган асосий сабаблар орасида мутахассислар қуйидагиларни келтиради:
- турли қўшимчаларни ўз ичига олган арзонроқ қайта ишланган озиқ-овқатларни истеъмол қилиш.
- озиқ-овқат назорати муассасаларининг етишмаслиги;
- вазн муаммоларининг сабаблари ва оқибатлари тўғрисида аҳолининг етарли даражада хабардор эмаслиги;
- ҳаракатсиз турмуш тарзи.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!