O‘zbekiston, Yangiliklar

Қашқадарёда чорва молларини ҳокимлик биноси олдидан боқиб ўтган фуқаро қамалди

Қашқадарёда чорва молларини ҳокимлик биноси олдидан боқиб ўтган фуқаро қамалди

Қашқадарёда ўзининг чорва молларини ҳокимлик биноси олдидан боқиб ўтган фуқарога нисбатан чора кўрилди. Бу ҳақида вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 27 февраль куни фуқаро Ж.П. акасига тегишли чорва молларини Ғузор туман ҳокимлиги маъмурий биноси олдига ҳайдаб келган.

Фуқаронинг хатти-ҳаракати юзасидан Ғузор туман ИИБ томонидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилди.

Фуқаро жамоат жойида юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан қилган мазкур хатти-ҳаракатлари билан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган.

Мазкур ҳуқуқбузарлик юзасидан тўпланган ҳужжатлар ЖИБ Қамаши туман судига юборилди.

Суднинг 2023 йил 3 март кунидаги қарорига кўра ҳуқуқбузар Ж.П.га етти сутка қамоқ жазоси тайинланди.