Жанубий Кореяга Шимолий Корея таҳдидини олдини олиш учун ядро қуроли керак эмас. Бу ҳақида мамлакат бош вазири Ҳан Дук Со CNN телеканалига берган интервюсида маълум қилган.
Бош вазир Осиёда тезлашиб бораётган қуролланиш пойгаси фонида жамоатчиликка эълон қилган бундай фикри тармоқ фаолларинининг қизиқишига сабаб бўлди.
«Яқинда ўтказилган бир нечта оммавий сўровлар биз ўзимизни қайта қуроллантиришимиз кераклигини аниқ кўрсатди. Ядро салоҳияти нуқтаи назаридан, биз узоқроққа боришимиз керак», дейди Ҳан CNN журналисти Ричард Қуестга.
Ўтган феврал ойида эълон қилинган шундай сўровлардан бири шуни кўрсатдики, мамлакатдаги 1300 дан ортиқ респондентнинг 71 фоизи Жанубий Кореянинг ўз ядро қуролини яратишини қўллаб-қувватлаган – бу сўнгги ўн йил ичида тобора кучайиб бораётган кескинлик ва АҚШга ишончнинг пасайиши оқибатида юзага келган.
Бироқ Ҳаннинг таъкидлашича, мамлакат Шимолий Кореянинг «бемаъни амбицияларининг» олдини олиш учун ўз арсеналига эга ва ядровий салоҳиятни ривожлантириш тўғри йўл эмас.
Ҳан, шунингдек, Хитойнинг минтақадаги ролини муҳокама қилиб, сўнгги ўн йилликда иқтисодий ислоҳотлар ва либераллаштиришни бошлаб берган супер давлат эканини таъкидлаган.
Унинг қўшимча қилишича, Хитой нафақат минтақадаги балки, глобал муаммоларни ҳал қилишда ҳам катта ҳисса қўшади.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!