Jinoyat, O‘zbekiston

Самарқандда эр-хотини АҚШга жўнатмоқчи бўлган шахс ушланди

Самарқандда эр-хотини АҚШга жўнатмоқчи бўлган шахс ушланди

Самарқандда Америкага юбориш учун 40 минг АҚШ доллари талаб қилган шахс ушланди. Бу ҳақида УзА хабар бермоқда

Қайд этилишича, самарқандлик шахс Сирдарё вилоятининг Оқолтин туманида истиқомат қилувчи фуқаронинг ишончига кириб, у ва унинг турмуш ўртоғини ўзининг танишлари ёрдамида даставвал Европага, сўнгра Мексика давлати орқали Америка Қўшма Штатларига юборишни ваъда қилиб, эвазига 40 минг АҚШ доллари талаб қилади.

ДХХ ходимлари томонидан Самарқанд шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда, мазкур шахс олдиндан 12 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Тезкор суриштирув ҳаракатлари давомида у аввал ҳам мўмайгина пул эвазига бир нечта фуқарони Қўшма Штатларга ноқонуний юборгани маълум бўлди.