Jinoyat, O‘zbekiston

Наманганда 26 ёшли йигит қариндошини муштлаб ўлдирди

Наманганда 26 ёшли йигит қариндошини муштлаб ўлдирди

Наманган вилояти Чортоқ туманидаги тамаддихоналардан бирида муштлашув юз бериб, 25 ёшли йигит ўзининг қариндошини ўлдириб қўйди. Бу ҳақида вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 14 февраль куни соат тахминан 21:00 ларда Чортоқ туманидаги тамаддихоналардан бирида 25 ёшли йигит қариндоши билан тортишиб қолган ва жаҳл устида унинг жағ қисмига бир маротаба уриб, тан жароҳати етказган.

Кейинчалик, жабрланувчи туман марказий шифохонасига олиб келинган. Кўрсатилган тиббий ёрдамларга қарамасдан у шифохонада вафот этган. Суд тиббий экспертизаси маълумотига кўра, марҳум ўткир юрак қон томири ва нафас етишмовчилиги, мия ва ўпка шишиши оқибатида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Чортоқ тумани ички ишлар бўлими ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан фуқарога нисабатан Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “д” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, Жиноят процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланган ва қамоққа олиш чораси кўрилган.