Jahon, Yangiliklar

Россияликлар қатл этган украиналик ҳарбийнинг шахси аниқланди

Россияликлар қатл этган украиналик ҳарбийнинг шахси аниқланди

7 март куни Украина ўлдирилгани акс этган видеотасвири интернетда тарқалган аскарнинг шахсини маълум қилди.

«Дастлабки маълумотларга кўра, ҳалок бўлган шахс 30-алоҳида механизациялашган бригада ҳарбий хизматчиси Тимофий Миколаёвич Шадура. Тимофий Шадура Бахмут шаҳри ҳудудидаги жанговар ҳаракатлардан сўнг 2023 йил 3-февралдан бери бедарак йўқолган деб топилган эди”, — дейилади хабарда. Бу ҳақда мамлакат ҳарбий қуруқлик қўшинлари хабар берган.

Баёнотда Шадуранинг жасади ҳамон Россия назорати остидаги Украина ҳудудларида экани, унинг отиб ўлдирилгани ҳақидаги якуний тасдиқ унинг жасади қайтарилиб, текширилгандан сўнг эълон қилиниши айтилган.

Маълумот учун, душанба куни ижтимоий тармоқларда асирга олинган ва қуролсиз украиналик аскарнинг Украина байроғи билан нишонини олиб ташлашдан бош тортгани ва кейинроқ “Украинага шон-шараф!” деганидан кейин отиб ўлдирилгани ҳақидаги 12 сониялик видео пайдо бўлган эди.

«Мен ҳаммамиз унинг сўзларига биргаликда, бирликда жавоб беришимизни истайман: «Қаҳрамонга шон-шарафлар! Қаҳрамонларга шон-шарафлар! Украинага шон-шарафлар бўлсин», деб айтган Украина президенти Владимир Зеленский ўша кунги муносабатида.