Тошкент шаҳрида Россиянинг “Бюллетен кинопрокатчика” журнали бош муҳаррири Александр Нечаев 36 ёшида вафот этди. Бу ҳақда журналнинг расмий саҳифасида хабар берилди.
Журналистнинг ҳамкасби ва яқин дўсти Денис Корсаков Нечаевнинг тўсатдан вафот этгани бўйича қайғуда эканини маълум қилган.
Ҳолат юзасидан Бош прокуратура матбуот хизмати муносабат билдириб, текширув тайинланганини маълум қилди.
Қайд этилишича, 36 ёшли журналист Александр Нечаев вафот этганлиги ҳолати юзасидан Мирзо Улуғбек тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмокда.
Ўлим сабабини аниқлаш учун суд-тиббий экспертизаси тайинланган. Натижалари ҳақида қўшимча хабар қилиниши айтилган хабарда.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!