Қозоғистон собиқ мудофаа вазири Мурат Бектанов 12 йилга озодликдан маҳрум этилди. Бу ҳақида Қозоғистон ОАВлари хабар бермоқда.
Ҳукм 24 феврал куни жиноят ишлари бўйича ихтисослаштирилган туманлараро ҳарбий суди томонидан чиқарилган. Бектанов Қозоғистон Жиноят кодексининг 451 моддаси 3 қисми (“Ҳокимият ёки мансаб ваколатларини четлаб ўтиш, жанговар вазиятда оғир оқибатларга олиб келиши”) бўйича айбдор деб топилди.
Суд қарорига кўра, собиқ мудофаа вазири ўз муддатини жазони ижро этиш тизимининг максимал хавфсизлик тизими муассасасида ўтайди. Суд ишнинг “сир” сарлавҳаси остида кўриб чиқилганига ишора қилиб, батафсилроқ маълумот бермади.
Мурат Бектанов 2021 йил август ойида Қозоғистон мудофаа вазири лавозимига тайинланган эди. У 2022 йилнинг 19 январида, ўша ойда 230 киши ҳалок бўлган ва 4,5 мингдан ортиқ киши жароҳатланган оммавий тартибсизликлардан сўнг лавозимидан четлаштирилганди.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!