Тошкент вилоятида ит сўйиб келаётган тўда қўлга олингани маълум бўлди. Бу ҳақида «Меҳр ва оқибат» ҳайвонларни ҳуқуқий жиҳатдан муҳофаза қилувчи лойиҳа телеграм каналида хабар берилди.
Қайд этилисича, 4 март куни “Меҳр ва Оқибат” қўнғирозига Аҳмад Ясавий номидаги кўчада ҳайвонларга шафқатсиз муносабатда бўлаётгани ҳақида ариза келиб тушган. Ҳисоботда айтилишича, аризачилар уйлардан бирида «итлар шафқатсизларча сўйилаётгани ва ўлдирилаётгани» ҳақида маълумот беришган.
«Меҳр ва Оқибат” кўнгиллилари аризада кўрсатилган манзилга бориб, туман ИИБ бошлиғи билан боғланиб, 102 рақамига қўнғироқ қилиб, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларини кутиб ўтиришганида, итларнинг юракни эзувчи қичқириғи эшитилди.
Кўнгиллилар милиция ходимлари билан бирга уйга кирганларида, улар қуйидагиларни кўрдилар: ҳовлининг ҳамма жойи қон, ўнлаб ит терилари, уларни тупроқ билан беркитиб яширишга ҳаракат қилишди. Уй эгаси бу ерда ит сўйилмаслигини айтди.
Кўнгиллилар қолган 35 ит ва 9 кучукчани қутқаришга муваффақ бўлди. 10 ит Гавчег бошпанасига олиб кетилди, Меҳр маркази қолганларини қабул қилишга рози бўлди», дейилади манбада.
Қайд этилишича, иларнинг бу уйга қандай ва қаердан кириб келишига оид барча ҳолатларга ойдинлик киритилмоқда.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!